Ультратовуш терапияси – бу даволаш ва профилактика мақсадида инсон организмига жуда юқори частотали механик тебранишлар таъсиридир. Уларнинг кириб бориши 6 см гача етади ва шифо берувчи таъсирни таъминловчи ўзгаришларни юзага келтиради.
Таъсир механизми
Микромассаж – механик тўлқинни хужайра массажига (хужайра даражасидаги таъсир) қиёслаш мумкин. Бу хужайралараро ва хужайра ичидаги суюқлик ҳаракатига ёрдам беради, модда алмашинув жараёнларини тезлаштиради, органлар фаолиятини рағбатлантиради.
Иссиқлик энергияси ҳосил бўлиши ва ажралиши – бу биокимёвий реакциялар ва диффузия жараёнларини фаоллаштиради, микроциркуляцияни яхшилайди, организм учун зарур бўлган моддалар синтезини рағбатлантиради.
Ультратовуш таъсирида қуйидаги самаралар кузатилади:
-
Қон айланиши хужайра даражасида яхшиланади;
-
Томирлар кенгаяди;
-
Асаб қўзғалувчанлиги ва периферик асаб тизими фаолияти тикланади;
-
Мушак қисқаришлари, шиш ва яллиғланиш жараёнлари бартараф этилади;
-
Оғриқ камаяди;
-
Организмнинг ҳимоя хусусиятлари ошади;
-
Чандиқлар сўрилади ёки янада эластик бўлади.
Ультратовуш доривор моддаларни тўқималарга чуқур кириб боришига ёрдам беради (ультрафонофорез). Унинг таъсирисиз малҳам ва эритмалар 0,15–0,2 см дан ортиқ чуқурликка кира олмайди, ультратовуш ёрдамида эса 2–5 см гача киради.
Қўллашга кўрсатмалар:
-
Склеродермия;
-
Витилиго;
-
Пўчоқ касаллиги (почесуха);
-
Псориаз;
-
Ихтиоз;
-
Атопик дерматит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
-
Оғир юрак ва қон томир касалликлари;
-
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
-
Томирларнинг яллиғланиши ва унда тромб ҳосил бўлиши;
-
Остеопороз;
-
Йирингли-яллиғланиш жараёнлари;
-
Онкологик касалликлар;
-
Тўқималарни иситиш ва тебратиш тақиқланган барча ҳолатлар.
Олдин ва кейин

