Биоптрон — бу стационар ёруғлик билан даволаш аппарати бўлиб, у хусусиятлари жиҳатидан қуёш нурини эслайдиган тўлқинларни чиқаради.

«Биоптрон» асбоби табиий қуёш спектрининг барча фойдали хусусиятларига эга бўлган, аммо зарарли ультрабинафша нурларидан бутунлай холи бўлган махсус турдаги нур ҳосил қилади.

Фотопроцедура:

  • асаб учларини рағбатлантиради,
  • иммунитетни оширади,
  • тўқималарнинг регенерациясига ёрдам беради.

Метод қўлланилади:

  • шамоллашларда,
  • тонзиллитларда,
  • чуқур тирналиш ва кесикларда,
  • аллергик дерматитларда,
  • трофик яра ҳолатларида,
  • ҳуснбузар тошмаларда,
  • отитларда,
  • невралгияда.