Балнеотерапия — бу табиий минерал сулар, тузлар, балчиқлардан фойдаланишга асосланган даволаш, профилактика ва тиклаш усули. Бу табиий дори воситаларининг юқори самарадорлиги ҳақида ҳатто Қадимги Юнонстонда ҳам маълум бўлган. Сўзма-сўз таржимада юнон тилидан “балнеотерапия” — “чўмилиш ҳақидаги таълимот” деган маънони англатади.

Даволаш моҳияти — ташқи таъсир орқали, яъни сувда ёки шифобахш балчиқда бўлиш. Ҳаммом ва душлар (умумий ёки маҳаллий) балнеотерапиянинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. Ички бўшлиқ орқали — минерал сулар билан ювиш; ичиш орқали даволаш ҳам қўлланилади.