Қуруқ углекислотали ванна (CO₂) — бу сув ишлатилмайдиган, углерод (углекислотали) гази ва буғнинг меъёрланган оқимини таъминлайдиган муолажа ҳисобланади. Газ қиздирилган буғ билан бирга узатилади, бу эса тери тешикчаларини кенгайтириш ва углекислотанинг организмга сифатли кириб боришини таъминлаш учун зарурдир. Сувли углекислотали ваннадан фарқли равишда (газли ванналар — бальнеотерапия тури), “қуруқ” ваннада бемор намланган газ муҳитида бўлади.

Бемор шундай жойлаштириладики, фақат боши ташқарисида қолади, тана эса махсус плащ билан ёпилади — бу газнинг ваннадан чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Бемор нормал атмосферадаги ҳаводан нафас олади, шу пайтда унинг танаси 28–32 °C ҳароратгача қиздирилган углекислотали газ билан 15–20 дақиқа давомида ишланади. Шу сабабли бу муолажа “газли конверт” ёки “газли ўраш” деб ҳам аталади.

У кўплаб тери касалликларида қўлланади, масалан: қичишма (почесуха), ихтиоз, атопик дерматит, буллёзли эпидермолиз, псориаз, нейродерматит, тери қичиши.

Углекислотанинг таъсири: юрак ритмини меъёрлаштиради, юрак мушакларининг қисқариш қобилиятини оширади, қон томирларини кенгайтиради. Натижада — барча аъзоларга келадиган қон ҳажми ортади, веноз қон оқими яхшиланади.

Қуруқ углекислотали ванна (CO₂) капиллярларни кенгайтиришга ёрдам беради, бунинг натижасида томир ичига юборилган дори воситалари зарарланган жойга тезроқ ва самаралироқ етиб боради. Демак, CO₂ организмдаги барча биокимёвий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатади.