Инновацион PRP терапияси қўлланилган кремнийли эритмалар ва кремнийли крем ёрдамида даволаш усули патоген микрофлора колонизацияси даражасини камайтиришга, лимфоцитар инфильтратни пасайтиришга, яллиғланишга қарши таъсирни кучайтиришга ва терининг регенерациясини таъминлашга ёрдам беради. PRP-процедурасидаги тромбоцитларга бой плазмада мавжуд “ўсиш омиллари” шикастланган тўқималарнинг тез тикланишини рағбатлантиради. Активлаштирилган кремнийли сув ва кремнийли кремдаги шифобахш минераллар препаратнинг самарадорлигини оширади ва ҳужайраларнинг регенерациясини тезлаштиради.

Хизмат принципи: Бемор плазмасидан тайёрланган 3,0–5,0 мл PRP эритмасини яра ўчоғи атрофида ҳафтасига 1 марта инъекция қилиш, шунингдек, яра ўчоқларига 10 кун давомида активлаштирилган кремнийли эритма (“ASW – тоник Fatiderm”) билан намланган стерил марли қўйиш. Кейинчалик яра атрофидаги терига 5% кремнийли крем (“Disderm”) 2 маҳал суртиш (30 кун давомида).

Кўрсатмалар:

  • тери трофик яралари,

  • ярали-некротик васкулит,

  • сурункали ярали пиодермия.

Қарши кўрсатмалар: Индивидуал ўзлаштирмаслик.

Болаларда қўллаш: 12 ёшгача бўлган беморларга тавсия этилмайди.

Бажариш методикаси: Бемор плазмасидан тайёрланган 3,0–5,0 мл PRP эритмаси яра ўчоғи атрофида ҳафтасига 1 марта юборилади. Кейин яра ўчоқларига 10 кун давомида активлаштирилган кремнийли эритма (“ASW – тоник Fatiderm”) билан намланган стерил марли қўйилади. Шундан сўнг яра атрофига 5% кремнийли крем (“Disderm”) кунига 2 маҳал 30 кун давомида суртилади. Процедура 4–5 курс давомида, ҳар 2 ҳафтада бир марта амалга оширилади.