Бир вақтнинг ўзида озиш ва танани чиниқтириш мумкинми? Олимпия чемпионларидан ҳам кучлироқ мушак фаоллигига эришиш, бир ой ичида Голливуд юлдузлари каби тана шаклига эга бўлиш — ва буларнинг барчаси ҳеч қандай куч сарфламасдан?
EMSCULPT инновацион технологияси билан бу эндиликда ҳақиқатга айланиши мумкин. Атиги 4 та муолажа орқали.

EMSCULPT танани ингичка ва таранг ҳолга келтиришга, контурларни аниқлаштиришга ҳамда мушаклар остидаги ёғ қатламларини камайтиришга ёрдам беради. Жараён давомида мушаклар фаоллашади. Муолажанинг яна бир афзаллиги – реабилитация (тикланиш) даври ва оғриқсизлантириш (анестезия) керак эмас. Бу усул физиологик жиҳатдан хавфсиз.
Методиканинг асоси – HIFEM (юқори интенсивликдаги фокусланган электромагнит стимуляция) технологиясидир. Ушбу усул ёрдамида бир сеансда мушакларда 20 000 га яқин ихтиёрсиз қисқариш содир бўлади. Бундай юкламани оддий машғулотлар орқали, ҳатто профессионал спортчилар ҳам бера олмайди.
Мушаклар бундай юкламага жавобан янги толаларни синтез қила бошлайди. Улар ўсиш учун энергияни ёғ ҳужайраларининг парчалинишидан олади. Бу эса мушак стимуляцияси билан бир вақтда содир бўлади. Натижада тана контури ўзгаради, мушаклар оҳанги (тони) ортиб, тери таранглашади ва организм чуқур даражада қайта шаклланади.
Биргина муолажа орқали қуйидаги натижаларга эришилади: мушакларни шакллантириш, терини тортиш, озиш. Методиканинг асосида мушакларнинг табиий ишлаш принципи ётади – мушак массасининг ортиши машғулотлардагидек юз беради, лекин бу ерда таъсир анча кучли ва йўналтирилган бўлади.
Қўллашга кўрсатмалар:
-
қўл, оёқ, сон, қорин ва думбаларидаги бўшашган тери
-
селлюлит
-
мушак оҳангини тиклаш зарурати (масалан, туғруқдан сўнг)
-
шишлар
-
тана контурини умуман яхшилаш эҳтиёжи
-
қаттиқ (эритилиши қийин) ёғ тўпланмалари
Қарши кўрсатмалар:
-
юрак стимулятори, дефибриллятор, нейростимулятор ва шунга ўхшаш имплантлар мавжудлиги
-
электрон ёки металл имплантлар, дори помпаси ва бошқалар
-
юрак-қон томир касалликлари
-
тизимли касалликлар (сахарли диабет, гипертония, аутоиммун касалликлар)нинг оғир босқичи
-
ўткир юқумли касалликлар (грипп, ЎРВИ, герпес ва ҳ.к.)
-
антибиотиклар ёки антикоагулянтлар (қон суюлтирувчилар)ни қабул қилиш
-
ҳомиладорлик ва эмизиш даври
-
ҳайз даврининг илк кунлари (жараённи ўтказиш тавсия этилмайди)
-
онкологик касалликлар
-
яқинда ўтказилган операциялар
-
эпилепсия
EMSCULPT сеанси қандай ўтади:
Муолажа мутахассис кабинетида, ётган ҳолатда қулай тарзда амалга оширилади.
Ҳар бир сеанс тахминан 30 дақиқа давом этади. Сеанслар орасидаги танаффус – бир неча кун.
Курс давомийлиги ҳар бир беморга индивидуал тарзда, анамнезга қараб белгиланади.
Қурилма таъсир қиладиган соҳаси очиқ бўлиши керак (яъни кийимсиз бўлиши керак) ва танадаги барча металл буюмлар (сирға, узук, соат ва ҳ.к.) олиб ташланади.
Шифокор махсус аппликаторларни терига ўрнатади ва белбоғ ёрдамида маҳкамлайди.
Кейин керакли параметрлар белгиланади ва таъсир интенсивлиги босқичма-босқич оширилади.
Жараён бемор учун қулай даражада ўтади, шу билан бирга мушак қисқаришлари кучли, бир маромда ва тез-тез бўлиши керак.
Ҳар бир одамда ноқулайлик сезувчанлиги ҳар хил бўлганлиги сабабли, мутахассис муолажа давомида интенсивликни мослаштириб боради.
Жараён тугагач, мушакларда енгил чарчоқ сезилиши мумкин.

