Пикосекундли (ултрақисқа импулсли) лазер PICOWAY – бу терини фраксион ёшартиришга мўлжалланган инновацион технология бўлиб, унда ультрақисқа ва тез импулс тери ҳужайраларига танлаб етказилади ва терини тиклаш жараёнини ноинвазив (яъни шикаст етказмасдан) тарзда ишга туширади! PicoWay лазери фраксион тўлқин узунлиги модули ва ноёб пикосекунд технологияси билан ажралиб туради, бу эса терини янада таранг, эластик ва силлиқ кўринишга келтиради.
PICO инновацион технологияси ўзининг енгил ва тез таъсири билан илгари фақат агрессив технологиялар орқали эришиладиган фраксион ANTI-AGE (қариш белгиларига қарши) эстетик натижаларга эришиш имконини беради!
Табиий ёшартириш ва соғлом нур сочувчи тери, оғриқсиз муолажа, муолажадан кейингги тикланиш даври атиги бир неча кунни ташкил этади!
Муолажаларни йил давомида бажариш мумкин!
МУҲИМ: “PicoWay” муолажалари жуда фаол қуёшли даврда ҳам бажарилиши мумкин, фақат муолажадан кейин SPF ҳимоя кремларини ишлатиш тавсия этилади.
Пикосекундли лазер натижалари:
-
Ажинлар камаяди;
-
Тери таранглашади;
-
Тери ранги бир хил бўлади;
-
Кенгайган тешикчалар торайди;
-
Пигментация, ажинлар, қарилик доғлари камаяди;
-
Чандиқлар йўқолади;
-
Терининг тузилиши яхшиланади.
Муолажалар сони:
Одatda 3 та муолажа талаб этилади, ҳар бири 4 ҳафталик оралиқда ўтказилади. Аниқ муолажалар сонини мутахассис сизнинг ташрифиингизда аниқлаб беради ва индивидуал даволаш режаси тузилади.
Пикосекундли лазер фраксион ёшартиришда энг самарали усуллардан бири ҳисобланади.
“PicoWay” бошқа фраксион лазерлардан фарқли равишда жуда аниқ, тез ва ультрақисқа импулслар чиқаради ва бу тери тузилмасига деярли зарар етказмайди.

