«Золушка эффекти» лазерли ёшартириш Candela GentleMAX Pro кучли лазер тизими ёрдамида амалга оширилади. GentleFACIAL – бу деярли барча тери қариш белгилари ечимига қаратилган эксклюзив ёшартирувчи муолажалар дастуридир. Лазер импулси энергияси дерманинг чуқур қатламларида ёш коллаген синтезини рағбатлантиради, натижада терининг эластиклиги, таранглиги, силлиқлиги ва соғлом ранги таъминланади. Ажинларни текислаш, юздаги қон томирларини, гиперпигментацияни, қуёш ва ёш билан боғлиқ доғларни йўқотиш, тери ранги бир текислигини яхшилаш — буларнинг барчасини беморнинг индивидуал эҳтиёжларига мос тарзда таклиф қилишингиз мумкин.
Лазерли ёшартириш натижалари:
-
Терининг эластиклиги ва таранглиги ошади,
-
Унинг оҳанги ва тузилиши яхшиланади,
-
Пигмент доғлари хиралашади ва йўқолади,
-
Юз ранги бир текис бўлади,
-
Майда ажинлар текисланади,
-
Тери янада намланган, силлиқ, тинчланган ва янгилангандек кўринади.

