Пилинг – бу терининг устки қатламида тўпланган ўлик ҳужайраларни тозалаш орқали уни чуқур тозалаш усулидир. Бу жараён терида табиий тикланиш (регенерация) механизмларини фаоллаштиради, ҳужайраларни янгилайди ва озиқланишини яхшилайди. Ўлик ҳужайралар қатламининг бир неча даражали тозаланиши натижасида коллаген ва эластин ишлаб чиқарилиши рағбатлантирилади, ёш ҳужайралар пайдо бўлади ва тери умумий равишда ёшаради.
Пилинглар таъсир усулига кўра қуйидагиларга бўлинади:
-
Механик пилинг – эпидермиснинг устки қатламини қўлда (скраблардан фойдаланган ҳолда) ёки аппаратлар ёрдамида абразив воситалар билан тозалаш.
-
Ферментатив пилинг – терининг қатган қатламидаги оқсилларни ферментлар ёрдамида парчалаш (кўпинча папайя ферменти, трипсин ёки химотрипсин ишлатилади).
-
Физик ёки аппарат пилинги – терининг устки қатламини махсус ускуналар ёрдамида тозалаш.
Пилинглар чуқурлигига қараб қуйидагича бўлинади:
-
Юзаки пилинг – фақат эпидермиснинг донадор ва рўзақ қатламларида амалга оширилади.
-
Ўртача чуқурликдаги пилинг – эпидермисдан дерманинг папиллари (сўрғичли) қатламигача кириб боради.
-
Чуқур пилинг – дерманинг ретикуляр (тўр) қатламига таъсир қилади.
Пилинг курси косметолог томонидан белгиланади – у терининг тури, ҳолати ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал тарзда танланади.
Биздаги клиникада қуйидаги пилинг турлари амалга оширилади:
-
Advanced Resurfacing Peel – ёшга боғлиқ ўзгаришлар (ажинлар, пигментация, терининг эластиклиги ва таранглигини йўқотиш) билан курашишга мўлжалланган.
-
Brightening Peel – оқартирувчи таъсирга эга, пигмент догларини камайтиради ва тери рангини бир хил қилади.
-
Clarifying Peel – ёғли ва хуснбузарга мойил тери учун махсус ишлаб чиқилган.
-
Glow Enhancing Peel – намлантирувчи хусусиятга эга, тери рангини яхшилайди.
-
Лазерли карбон пилинг – бу аппарат ва механик усулни бирлаштирган муолажа бўлиб, ёғли, кенгайган тешикли ва муаммоли тери учун тавсия этилади. У ёғ ажраламаларини тозалайди, ажинлар пайдо бўлишига йўл қўймайди ва гиперпигментацияланган юзни даволайди.

