Биоревитализация — бу юз ва бўйин терисини ёшартириш ва тиклаш учун қўлланиладиган процедурадир. У юқори концентрацияда фойдали моддалар сақловчи препаратларни терига инъекция ёки лазер орқали юборишни ўз ичига олади.
Биоревитализация натижалари:
-
Қуруқликни бартараф этиш, тери намланади;
-
Майда мимик ажинларни текислаш;
-
Кўз остидаги ҳалқаларни камайтириш ва “гўсин изи” (гусиные лапки) деб аталувчи ажинларнинг ифодалилигини пасайтириш;
-
Терининг эластиклиги ва таранглигини ошириш;
-
Юз контурини яхшилаш, тери таранг ва тўкис кўринади;
-
Юз рельефи ва ранги нормаллашади.
Биоревитализация курси тайинланиши учун косметолог шифокор кўригидан ўтиш ва маслаҳати талаб этилади.

