Пулпит — бу тиш коронасининг ичидаги юмшоқ тўқима — пуппанинг яллиғланиш жараёни.

Ўткир пулпит белгилари:

  • Кучли пульсацияланувчи оғриқ, қўшни тишларга, томоқ, пешона, қулоқ, ийак соҳасига тарқалади.

  • Тиш иссиқ ва совуққа, шу жумладан совуқ об-ҳавога кучли ўткир оғриқ билан жавоб беради.

  • Бемор маълум вақт оралиғида оғриқ ҳужумларини бошдан кечиради. Энг кучли оғриқ ётган пайтда бўлади.

Фиброзли пулпит белгилари:

  • Кечаси ва кечқурун кучаядиган доимий оғриқ.

  • Оғриқли тишда оғирлик ва босим ҳис қилиш.

  • Совуқ ва иссиққа кучли оғриқ билан жавоб бериш. Таъсир тугаса ҳам оғриқ ўтмайди.

Гангреноз пулпит (очиқ шикастланиш жойи) белгилар:

  • Оғриқли тиш соҳасида нохуш ҳислар ва босим.

  • Тишни чайнашда механик босим туфайли оғриқ пайдо бўлади.

  • Иссиқ таъсирида кучли ўткир оғриқ доимий оғриққа айланади.

  • Тиш эмали кулранг рангга киради. Тиш гўшти шишади ва қизаради. Тиш гўштида фистула ҳосил бўлади.

  • Оғиздан чириш ҳиди чиқиши.

Гангреноз пулпит (ёпиқ шикастланиш жойи) белгилар:

  • Кучли оғриқ ҳужумлари.

  • Иссиқ таъсирида кучли ўткир оғриқ узоқ давом этади.

Агар сизнингда ушбу белгилардан бири бўлса, пулпит мавжудлигини тахмин қилиш ва дарҳол стоматологга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Хизматга қуйидагилар киради:

  • Анестезия

  • Илдиз каналларини даволаш

  • Рентген текшируми (назорат учун)

  • Зарарланган тишни тиклаш (реставрация)

Амалиёт техникаси:

  • Анестезия

  • Некроэктомия (тишнинг некротик тўқималарини олиб ташлаш)

  • Асабни олиб ташлаш

  • Илдиз каналларини дори ва механик усул билан тозалаш

  • Илдиз каналларини пломбалаш

  • Композит пломбалар билан тишнинг реставрацияси

Хулоса:

Оғриқсиз даволаш, диққат билан тозалаш, сифатли препаратлар ва тиш даволаш хизматлари тақдим этилади.