Тери ва венерик касалликларнинг эпидемиологик ҳолатини ўрганиш илмий лабораторияси
Тери ва венерик касалликларнинг эпидемиологик ҳолатини ўрганиш илмий лабораторияси лабораториянинг янги илмий йўналиши ҳисобланади ва 2020-йил 29-октабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6097-сонли “2030-йилгача илм-фанни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, 2021-йил 26-майдаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Тери ва венерик касалликларнинг эпидемиологик вазиятини ўрганиш илмий лабораторияси Марказнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Марказнинг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Илмий лаборатория мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Эшбоев Э.Х. ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида тиббиёт фанлари номзоди Фаттахов Б.Ш., Абдуллаев Д. фаолият олиб бормоқда.
Лаборатория амбулатор ва стационар шароитда даволанаётган беморлар орасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тери ва венерик касалликлар бўйича эпидемиологик тадқиқотлар олиб боради, шунингдек, Марказ филиалларида ҳам. Аҳолининг миграцияси кучайган шароитда республика бўйича тери, паразитар ва венерик касалликлар бўйича статистик маълумотларнинг илмий таҳлилини олиб боради. Ходимлар бугунги давр талабларига мувофиқ тери паразитар ва замбуруғли касалликларнинг тарқалишини мунтазам ўрганади ва илмий тадқиқотлар асосида назоратни кучайтиради.
Шунингдек, кам учрайдиган, ирсий хусусиятга эга тери касалликлари ва дерматозларнинг эрта ташхиси ҳамда профилактикасини ўрганиш, уларнинг олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Республика Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, газета ва журналлар) орқали тери ва венерик касалликларнинг ҳолати ва профилактикаси тўғрисида чиқишлар қилади.
Илмий лабораториянинг функциялари:
-
Марказнинг илмий фаолиятини истиқболли ва жорий режалаштириш (илмий лаборатория вазифаларига мувофиқ).
-
Ходимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижалари бўйича якуний ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш (бош илмий ходимлар, катта илмий ходимлар, кичик илмий ходимлар, докторантлар, изланувчилар).
-
Илмий лабораториянинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш ва статистик маълумотларни тайёрлаш. Илмий-тадқиқот лойиҳалари, дастурлар, грантларда иштирок этиш учун танлов аризаларига кирувчи расмий ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам ва иштирок этиш.
-
Ихтиролар ва инновацион ишланмалар учун техник ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш.
-
Илмий мақолалар ва бошқа илмий маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш, уларни очиқ нашрларда чоп этиш қонунийлигини белгилаш.
-
Марказнинг Илмий Кенгашини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш.
-
Марказнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва илмий-техника ҳамда инновацион соҳаларни бозор иқтисодиёти шароитига мос равишда ривожлантириш йўлларини аниқлаш.
-
Лаборатория фаолияти бўйича маълумотлар йиғиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.
-
Давлат, тармоқ ва минтақавий илмий дастурлар, грант танловларига кирувчи алоҳида илмий-тадқиқот лойиҳалари ва илмий-методик ишларини ташкил этиш.
-
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳа ва режа-ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш.
-
Илмий тадбирларни (съездлар, конференциялар, семинарлар ва бошқалар) тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларини бажариш.

