Тери касалликларини Вуд чироғи остида текшириш — бу тери касалликларини махсус ускуна ёруғлиги остида кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган, беморга тегинмайдиган диагностика усули.

Ишлаш принципи — терига ультрабинафша диапазонидаги нурлар йўналтирилади, бунинг натижасида тери ҳолатига ва дерматологик касалликларнинг бор ёки йўқлигига қараб турли рангларда “ялтирайди”.

Диагностика босқичлари:

  1. Тери олдиндан мальҳам, крем ва бошқа моддалар (шу жумладан косметик воситалар)дан тозаланади.
  2. Беморнинг кўзлари махсус кўзойнак ёки матоли боғич билан нурланишдан ҳимояланади.
  3. Хавфсизликни ошириш учун ускуна тери юзасидан 20 см масофада жойлаштирилади.
  4. Бевосита текширув ўтказилади, бу 1–2 дақиқадан ортиқ вақт олмайди.
  5. Шифокор тери, тирноқлар ёки шиллиқ қаватлар ҳолатини тушунтиради. Зарурат бўлса, дарҳол даволашни бошлайди.

Вуд чироғи дерматологияда тери касалликларини, шунингдек, айрим соч ва тирноқ касалликларини аниқлашда қўлланади. Касаллик турига қараб, ультрабинафша нурлари остида шикастланган соҳа қуйидаги рангларда ялтирайди:

  • оч-кўк — соғлом тери;
  • яшил — қозиқорин инфекцияси;
  • хира сариқ — ранг-баранг темиритки;
  • маржон-қизил — эритразма;
  • оқ (сут ранг) — витилиго;
  • жигарранг — пигментация бузилиши;
  • ёққин оқ — тизимли қизил волчанка;
  • марварид ранг — бит (педикулёз) ва бошқалар.

Вуд лампаси остида текширув наfaқат ташхис қўйишда, балки даволаш самарадорлигини баҳолашда ҳам қўлланади.