Эректил дисфункцияни даволаш BTL EMSELLA креслосида электромагнит импулслар ёрдамида амалга оширилади. Сеанс давомида бемор қулай креслода ўтиради, унинг ўрindiқ қисми тос туби мушакларига йўналтирилган импулсларни ҳосил қилади. Муолажа ёқимсиз ёки ноқулай сезгилар билан кечмайди: бемор фақат тос тубида жойлашган мушакларнинг бўшашиши ва қисқаришини ҳис қилади.

Тўлиқ реабилитация курси 6–10 сеансдан иборат бўлади. Бемор муаммосига қараб, шифокор дастур интенсивлигини танлайди.

Натижа биринчи муолажадан сўнгёқ сезила бошлайди ва курс давомида янада кучаяди. Сеанс тугаши билан одатдаги ҳаёт тарзига қайтиш мумкин: муолажадан кейин ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Баъзи қарши кўрсатмалар: ўпка ёки юрак-қон томир етишмовчилиги, эпилепсия, хавфли ўсма касалликлари, кичик тос аъзоларининг яллиғланиш касалликларининг зўрайиш даври, организмда металл имплантлар мавжудлиги.