Моякларни иммобилизация қилиш — махсус бандаж ёки суспензорий кийиш орқали амалга оширилади. Бундай махсус ички кийим зарарланган моякни кўтарилган ҳолатда ушлаб туради.

Суспензорий — бу мояк қинини ушлаб туриш учун мўлжалланган махсус халтача кўринишидаги мослама. Уни мояк ва унинг ортиғи касалликларида, уруғ тизимчаси веналарининг кенгайишида ва бошқа ҳолатларда қўллашади. Шунингдек, спорт машғулотлари ва от миниш пайтида мояк шикастланишининг олдини олиш учун ҳам ишлатилади.