Уретрани тампонлаш— сийдик чиқариш каналини вақтинча тампон билан тўсиб қўйиш муолажаси.

Ўтказилиш тартиби:
Бемор орқаси билан ётади, оёқлар ён томонга ажратилган ҳолда урологик креслога жойлаштирилади. Тампонада бўш сийдик пуфагида бажарилади, чунки сийдик чиқариш тампоннинг чиқиб кетишига олиб келади.

Тампонни сийдик чиқариш каналига киритиш учун оптик тизим ўтказиладиган канали бўлган цистоскоп тубуси (асбобнинг ташқи қисми) ишлатилади. Оғриқсизлантириш учун маҳаллий анестезия — лидокаин қўлланилади.

Цистоскоп уретра ва сийдик пуфагига киритилгандан сўнг, тампон шундай ўтказиладики, унинг узоқдаги қисми сийдик пуфаги оғзида жойлашади. Асбобни эҳтиёткорлик билан чиқариш уретра бўшлиғининг тампон билан тўлишига олиб келади.

Максимал самарага эришиш учун муолажадан сўнг бир неча соат давомида сийдик чиқармаслик тавсия этилади. Муолажа давомийлиги — 15 дақиқа. Тампонни чиқариш учун сийдик чиқариш кифоя.

Қарши кўрсатмалар: ўткир яллиғланиш касалликлари — уретрит, цистит, орхит, простатит.