Витилиго — бу тери пигментациясининг бузилиши билан кечадиган сурункали, яллиғланишсиз касаллик, яъни теридаги айрим ҳудудлари оқ ёки оч рангга айланиши билан намоён бўлади. Бу ҳолат меланин ишлаб чиқарадиган ҳужайралар — меланоцитларнинг йўқолиши натижасида юзага келади.
Касаллик яллиғланиш, оғриқ ёки қичишиш билан кечмайди, лекин косметик ва психологик ноқулайлик келтириши мумкин.
Витилиго инфекцион эмас, яъни у бошқа одамга юқмайди, қўл бериб, бир идишдан еб-ичиб ёки яқин мулоқот орқали тарқалмайди.







