Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2027 йилда таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc)га ўқишга кириш учун ҳужжат топширувчи талабгорларга илмий-тадқиқот ишлари тақдимотларини тайёрлаш, тақдим этиш, ўтказиш ва баҳолашнинг тасдиқланган тартиби ҳақида маълум қилади.

Мазкур ҳужжатда талабгорларнинг илмий-тадқиқот ишлари тақдимотлари мазмуни ва расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар, уларни тақдим этиш ва ҳимоя қилиш тартиби, баҳолаш мезонлари ва тизими, танлов асосида саралаш жараёни, шунингдек, апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

Барча талабгорлардан тақдимотларга қўйиладиган талаблар, баҳолаш мезонлари ҳамда танлов асосида саралаш жараёнини ўтказиш тартиби билан олдиндан танишиб чиқишларини сўраймиз.

Тартибнинг тўлиқ матни ва унга тегишли иловалар бириктирилган ҳужжатда келтирилган.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 15 сентябрдан 15 октябргача.

Ҳужжатларни топшириш: Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими орқали — daraja.ilmiy.uz

Тақдимотларни ўтказиш ва баҳолаш тартиби