* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Хонхoджаев Шерзод Шухратович
    Иш стажи:
    14 лет
    Ихтисослаштириш:
    Дерматовенеролог, патоморфолог
    Даволаш профили:
    Касбий фаолият:

    2015-йилда Республика дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт марказида дерматовенерология бўйича клиник ординатурани тамомлаган.

    2016-йилда Тошкент тиббиёт институтида патоморфология бўйича ихтисослашган.

    2017-йилда Зальцбургда (Австрия) “Патология” йўналиши бўйича (Salzburg Cleveland Seminar on Pathology) грант ютган ва семинарда иштирок этган.

    2017-йилда “Амалиё дерматологиянинг Халқаро ёзги академияси-2017” (Мюнхен) гранти соҳиби бўлиб, Германияда дерматопатология бўйича малакасини оширган.

    2018-йилда “Москва дерматовенерология ва косметология илмий марказида” (Россия) “терининг касалликларини патоморфологик диагностикаси”ни ўрганган.

    2018-йилда “Халқаро дерматологлар жамияти” (АҚШ)нинг халқаро стипендияси (ISD Mentorship Award) совриндори бўлиб, Швейцариянинг Берн шаҳрида “дерматопатология” йўналиши бўйича малакасини оширган.

    2019-йилда грант ютган ва Италия (Милан) шаҳрида ўтказилган 24-Жаҳон дерматологлар конгрессида спикер сифатида қатнашган.

    2021-йилда Кливленд клиникасида OMI Seminar бўйича “патология” ихтисослиги бўйича малакасини оширган.

    2021-йилда ISD Global Education Award 2021 лауреати сифатида 13-Халқаро дерматологлар конгрессида (ICD 2021, Мельбурн, Австралия) онлайн маъруза билан иштирок этган.

    Кўплаб нуфузли халқаро конференция ва конгрессларда, жумладан Германия, Италия, Швейцария, Австрия, Сингапур, Россия, Қозоғистонда маърузалар билан қатнашган.

    2015-йилдан “Ўзбекистон дерматовенерологлар ассоциацияси” аъзоси.

    2016-йилдан “Халқаро дерматологлар жамияти” (ISD, АҚШ) аъзоси.

    2018-йилдан “Халқаро дерматоскопия жамияти” (ISD, АҚШ) аъзоси.

    20 дан ортиқ илмий ва амалий мақолалар, патентлар ва ахборот бюллетенлари муаллифи.