
1997 йилда Иккинчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган. 1997–1999 yy. давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Дерматология ва Венерология Илмий-Тадқиқот Институтида «Дерматовенерология» мутахассислиги бўйича клиник ординатура ва интернатурадан ўтган.
Тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим, юқори тоифали шифокор, Ўзбекистон Дерматовенерологлар Ассоциацияси Президентининг ўринбосари, Европа Дерматовенерологлар Академияси (EADV) аъзоси, Халқаро Дерматологлар Жамияти (ISD) аъзоси, РИДВ ва КИАТМ ҳузуридаги 14.00.11 – дерматология ва венерология илмий даражалари бериш бўйича Илмий семинари раиси ўринбосари, DSc.04/28.02.2023.Tib.158.01 махсус Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон дерматовенеролог ва косметологларига малака категорияларини бериш бўйича аттестация комиссияси аъзоси, «Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт» илмий-амалий журналининг таҳририй кенгаши аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги дерматовенерология хизматининг бош мутахассиси. Доимий равишда ўз билим ва кўникмаларини малака ошириш ва халқаро конгрессларда иштирок этиш орқали такомиллаштиради (АҚШ, Франция, Швейцария, Греция, Россия, Қозоғистон, Сингапур, Испания ва бошқа давлатлар). Витилиго ва псориазни даволашнинг янги усулларига ихтисослашган, 3 монография ва 100 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи.

