* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Исроилов Хикматжон Туйгунович
    Юқори тоифали врач, аноним текширув ва даволаш кабинети
    Иш стажи:
    27 лет
    Ихтисослаштириш:
    Кичик урология, венерал касалликлар
    Даволаш профили:
    Замонавий усуллар билан генитал герпеснинг такрорланувчи шаклларини диагностикаси ва даволаш. Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни диагностикаси ва даволаш.
    Касбий фаолият:

    Юқори тоифали врач, аноним текширув ва даволаш кабинети, Республика Махсус Илмий-Амалиёт Дерматовенерология ва Косметология Маркази

    Биринчи Тошкент Тиббиёт Институтини тамомлаган ва терапевт дипломи олган.

    РИДВ ва КИАТМ базасида «Дерматовенерология» мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган.

    «Кичик урология» бўйича малака оширишни шифокорлар малакасини ошириш институтида, «мезотерапия» бўйича лицензияланган косметология мактаби “Esthete Education”да, шунингдек, «Урогенитал инфекциялар. Клиника ва даволаш принциплари» курси бўйича малака оширишни ўтказган.

    Дерматовенерологлар жамияти мажлисларида маърузалар қилган, Россия ва Ўзбекистонда ўтказилган «Дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалиёт конференцияларида иштирок этган.

    Илмий-иноватсион ва амалий лойиҳаларда фаол иштирок этган: грант № Iz-2015-0911104941 «Генитал герпеснинг такрорланувчи шаклида патогенетик терапия усулини жорий этиш» ва № ITSS-20-3 «ВИЧ-инфекцияланган ва ВИЧ-негатив беморларда генитал герпеснинг такрорланувчи ва мураккаб шаклларини даволаш усулларини мукаммаллаштириш» лойиҳалари.

    30 дан ортиқ илмий нашрлар, 2 та методик тавсиялар, монография ва ўқув қўлланманинг муаллифи.