* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Мавлянова Шахноза Закировна
    Дерматозлар муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор
    Иш стажи:
    40 лет
    Ихтисослаштириш:
    Дерматовенеролог
    Даволаш профили:
    Тери аллергик касалликлари, аллергик касалликлар, витилиго, псориаз, пуфакчали темиратки
    Касбий фаолият:

    1986-йилда Тошкент Давлат Тиббиёт институтини тамомлаган.

    1986-1988-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дерматовенерология илмий-тадқиқот институтида “дерматовенерология” мутахассислиги бўйича шифокор-интерн бўлиб ишлаган.

    1990-йилда микология бўлимида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган.

    1994-йилда “Рангли темиратки клинико-иммунологик хусусиятлари ва эндокрин бузилишларнинг айрим жиҳатлари” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган.

    1997-йилда “Тери ва венерик касалликлар” (14.00.11) мутахассислиги бўйича катта илмий ходим илмий унвони берилган.

    2000-йилдан РСНПМЦДВиК ССВ ЎзР дерматология бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

    2004-йилда “Тери ва шиллиқ қаватларнинг клинико-иммунологик хусусиятлари” мавзусида тиббиёт фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган.

    2012-йилда Мавлянова Ш.З. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан “Аъло меҳнати учун” дипломи билан тақдирланган.

    2014-йилда РСНПМЦДВиК хотин-қизлар кенгаши раиси.

    2017-йилда Мавлянова Ш.З. “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

    2021-йилда клиник, микробиологик ва экспериментал тадқиқотлар асосида “Dermodess” компанияси нанотехнологиялар ёрдамида кремний элементлари билан шимдирилган дерматологик ички кийим (майка, қўлқоп, бахила, шорти)дан фойдаланилган ташқи даволашнинг инновацион усулини ишлаб чиқди.

    2022-йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси ОАК ҳузуридаги Терапевтик фанлар бўйича Эксперт илмий кенгаши раиси.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РСНПМЦДВиК Кенгаши аъзоси, Европа дерматовенерологлар академияси аъзоси, “Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт” илмий-амалиёт журнали таҳрир ҳайъати аъзоси, “Дерматология” мутахассислиги бўйича малака ошириш курси ўқитувчиси.

    2 та амалий, 2 та инновацион, 1 та фундаментал, 2 та ёш олимлар гранти, Ўзбекистон дерматовенерологлари ассотсиасияси томонидан фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида 3 та грант лойиҳасига раҳбарлик қилган.

    280 дан ортиқ илмий мақола, 22 та услубий қўлланма, 13 та ихтиро ва 10 та монография муаллифи.

    Мавлянова Ш.З. бир неча бор хорижда (Италия, Россия, Латвия, Қозоғистон, Испания, АҚШ, Греция, БАА, Австрия, Чехия, Швейцария, Жанубий Корея ва бошқалар) ва Ўзбекистонда ўтказилган турли форумлар, халқаро конгресслар ва конференцияларда иштирок этган.