
Врач-ординатор дерматомикология бўлими, Республика Махсус Илмий-Амалиёт Дерматовенерология ва Косметология Маркази
Тошкент Тиббиёт Академиясини тамомлаган ва педагог-врач дипломи олган.
РИДВ ва КИАТМ базасида «Дерматовенерология» мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган.
«Базавий косметология», «мезотерапия», «PRP-терапия» бўйича лицензияланган косметология мактаби “Esthete Education”да, шунингдек, «Рақамли визуализация ёрдамида замонавий дерматоскопия методлари», «Урогенитал инфекциялар. Клиника ва даволаш принциплари», «Гиперпигментацияни даволашнинг комбинацияланган усуллари» курслари бўйича малака оширишни ўтказган.
Дерматовенерологлар жамияти мажлисларида маърузалар қилган, БАА ва Ўзбекистонда ўтказилган «Дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалиёт конференцияларида иштирок этган.
Илмий-амалиёт ва инновацион лойиҳаларда фаол иштирок этган: «Организмнинг морфологик ва иммунологик хусусиятларини ўрганишга асосланган меланин гиперпигментацияларини даволаш ва 3D диагностика технологиясини ишлаб чиқиш» ҳамда «Болаларда атопик дерматит ва тери қўзиқорин касалликларини ташқи даволашнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳалари.
Иш фаолияти давомида 50 та илмий иш нашр этилган (шундан 3 та мақола Scopus, 2 та мақола Web of Sciences базаларида индексланган), 1 та методик тавсия чиқарилган.
«International Society of Dermatology» (АҚШ) ассotsiatsiyasi аъзоси.

