* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Рахматов Акрам Баратович
    Тиббиёт фанлари доктори, профессор. “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалиёт дерматовенерология ва косметология тиббиёт маркази” Давлат муассасаси Микозлар муаммоларини ўрганиш илмий лабораторияси мудири.
    Иш стажи:
    49 лет
    Ихтисослаштириш:
    Дерматология, дерматомикозлар, генодерматозлар
    Даволаш профили:
    Касбий фаолият:

    Тиббиёт фанлари доктори, профессор, олий тоифали дерматолог шифокор, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси.
    «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалиёт дерматовенерология ва косметология тиббиёт маркази» давлат муассасаси Микозлар муаммоларини ўрганиш илмий лабораторияси мудири.

    Профессор А.Б. Рахматов Тошкент тиббиёт институтидаги Махсус кенгаш аъзоси, Тошкент тиббиёт академиясидаги Апробация кенгаши аъзоси, қатор журналлар таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади:

    «Украина дерматология, венерология ва косметология журнали»,

    «Дерматология ва венерология ахборотномаси» (Россия),

    «Дерматовенерология ва репродуктив саломатлик янгиликлари» (Ўзбекистон),

    «Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт» (Ўзбекистон),

    «Дерматология. Косметология» (Белоруссия),

    «Соғлиқни сақлаш соҳасида магистратура таълими ахборотномаси» (Тожикистон).

    2011-йилда профессор А.Б. Рахматов МДҲ давлатлари дерматовенерологияси бўйича Координация кенгаши аъзоси этиб сайланган.

    У дерматовенерология, психодерматология, псориаз бўйича Европа конгрессларида (Швейцария, Германия, Франция, Италия, Португалия, Англия ва бошқалар) ўзининг дерматомикологияга оид ишланмаларини тақдим этиб келади. Шунингдек, у Россия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва бошқа яқин хорижий мамлакатларда ўтказилган дерматовенерологлар конгрессларида ҳам илмий маърузалар билан қатнашган.

    Профессор Рахматов А.Б. 1085 дан ортиқ илмий мақола, монография ва қўлланмалар, услубий тавсиялар муаллифи. У Ўзбекистон дерматовенерологлари ассотсиасияси ҳамда Европа дерматовенерологлар ассотсиасияси аъзоси. 2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош дерматовенерологи ҳисобланади.

    Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг илмий-амалиёт журналлари таҳрир ҳайъати аъзоси.

    2017-йилдан республикада буллёз эпидермолиз бўйича фаолиятга раҳбарлик қилиб келади, халқаро «DEBRA» ташкилоти, Россия «Капалак-болалар» хайрия жамғармаси ва «Капалак-болалар» нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси. Ўзбекистон Республикасида генодерматозлар бўйича ишлар учун масъулдир.