* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Убайдуллаев Забихулла Хабибуллаевич
    Дерматовенерология ва репродуктив касалликлар бўлими раҳбари
    Иш стажи:
    30 лет
    Ихтисослаштириш:
    Дерматовенеролог
    Даволаш профили:
    Жинсий йўл билан юқадиган инфекцион касалликлар, кичик жинсий органларнинг яллиғланиш касалликлари, барча дерматологик касалликларнинг замонавий диагностикаси ва даволаш
    Касбий фаолият:

    2003–2016 йиллар – Республика Махсус Илмий-Амалиёт Дерматология ва Венерология Маркази консултатив поликлиникаси раҳбари.

    2016 йилдан ҳозирги кунгача – Дерматовенерология ва репродуктив касалликлар бўлими раҳбари.

    2012 йилда «Рангбаранг темиратка билан юқтирилган беморларни даволашни оптималлаштириш, эндоген диабет ва иммун статусни ҳисобга олган ҳолда» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, тиббиёт фанлари бўйича номзод илмий даражасини олган.

    З.Х. Убайдуллаев Ўзбекистон Дерматовенерологлар Ассоциацияси, Тошкент ва Тошкент вилояти Дерматовенерологлар Жамияти аъзоси.

    У мунтазам равишда Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида ўтказиладиган дерматовенерологиянинг асосий муаммоларига бағишланган халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этади.

    2019 йилда Россия Федерациясида (Москва) «Сифилисни диагностикаси, даволаш ва профилактикаси» мавзусида стажировка ўтди.

    2020 йилдан – Қорақалпоғистон Республикаси дерматовенерологик хизматининг куратори.

    З.Х. Убайдуллаев олий малака тоифасига эга.

    У тиббий хизматларни ташкил этиш билан фаол шуғулланади ва катта тажрибага эга.

    Зўр ташкилий қобилият ва интизомни намойиш этади.

    Ўз ишига масъулият билан ёндашади ва бўлим ходимларидан ҳам шундай ёндашувни талаб қилади.