
1982 йилда «Сифилиснинг юқумли шакллари билан оғриган беморларнинг орқа мия суюқлиги ҳолати» мавзусида номзодлик диссертациясини,
1996 йилда эса «Сифилис билан оғриб ўтган шахсларда соғлиқ кўрсаткичлари» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
1986–1996 йилларда венерология бўлими мудири,
1986–1992 йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари,
1992–1995 йилларда институт директори лавозимида фаолият юритган.
Тахминан 1000 га яқин илмий ишлар муаллифи, шундан 80 таси хорижий илмий журналларда чоп этилган. 80 дан ортиқ услубий қўлланма, 11 та ихтиро ва 17 та монография муаллифи.
Ўзбекистон дерматовенерологлар ассоциацияси аъзоси.
Ҳозирда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амали тиббиёт марказида етакчи илмий ходим сифатида фаолият юритмоқда.

